Олдин махфий бўлган ҳужжатлар: Қизил Армия йўриқномалари, фронт ҳисоботлари, жанглар режаси, фотосуратлар ва аскарларнинг мукофот варақалари — Россия Мудофаа вазирлигининг “Улар жангда қондош оға-инига айланган” махсус лойиҳасида акс этган.
Ҳужжатлар совет республикалари аскарларининг Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилади. Жумладан, соддадил, аммо мард ва жасур ўзбек аскарлари ҳақида.
Улар орасида Москва вилоятининг Михайловка қишлоғи учун бўлган жангда жасорат кўрсатиб, “Қизил юлдуз” ордени билан тақдирланган Абдулла Умаров ҳам бор. Шунингдек, Алоқа бўлими командири Иноғом Акрамов бир неча бор қаҳрамонлик кўрсатиб, “Жасорат учун” мукофотига тақдим этилган.
“Улар жангда қондош оға-инига айланган” махсус лойиҳаси Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган.