Ўзбекистон ва ЕОИИ

Олмаотада Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши ўтказилди — видео

Олмаотада Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши ўтказилди.
Sputnik
ЕОИИ мамлакатлари бош вазирлари ЕОИИга аъзо мамлакатларда уюшган савдода қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалага трансчегаравий кириш тўғрисидаги битимни имзолашди. Евроосиё “бешлиги” мамлакатларидаги макроиқтисодий вазият ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича таклифларни кўриб чиқишди.
ЕОИИга аъзо давлатлар томонидан Евроосиё транспорт йўлакларига (маршрутларига) кирувчи темир йўл, автомобиль ва порт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш натижалари таҳлил қилинди, шунингдек, бир қатор бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов мажлисда кузатувчи мақомида қатнашди.