Мирзиёев тадбиркор Алекперовни қабул қилди — нималар муҳокама этилди?

Учрашувда Россиянинг етакчи нефть-газ компаниясининг Ўзбекистон энергетика соҳасидаги лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 30 январь куни россиялик тадбиркор Вагит Алекперовни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Россиянинг етакчи нефть-газ компаниясининг Ўзбекистон энергетика соҳасидаги лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва нефть маҳсулотларини чакана сотиш тизимини ривожлантириш шулар жумласидан.
Мутахассисларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш, ижтимоий аҳамиятга молик дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
“Лукойл”да малакали ишчи кучига талаб жуда юқори — компания вице-президенти