TOШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида йиллик инфляция 2024 йил декабрь якунлари бўйича Арманистонда 1,5%, Беларусда 5,2%, Қозоғистонда 8,6%, Қирғизистонда 6,3%, Россияда 9,5% ни ташкил этди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Йиллик инфляция Беларусда 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 0,6 фоиз пунктга, Қозоғистонда 1,2 фоиз пунктга ва Қирғизистонда – 1,0 фоиз пунктга секинлашди. Нархлар динамикасининг бироз тезлашиши Арманистон ва Россияда кузатилди - 2,1 фоиз пунктга.
Истеъмол нархлари таркибида Беларус ва Қозоғистонда озиқ-овқат маҳсулотлари, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда ноозиқ-овқат маҳсулотлари, Арманистон, Беларус ва Қирғизистонда хизматлар бўйича инфляциянинг секинлашиши қайд этилди.
Истеъмол нархларининг ўсишини чеклаш бўйича ҳукуматлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар ва марказий (миллий) банклар томонидан қатъий монетар шарт-шароитларни сақлаб қолиш нархлар барқарорлигини сақлашга ёрдам берди.