АҚШда самолёт ҳарбий вертолёт билан тўқнашиб кетди

Ҳодисада 60 киши ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Бироқ ҳозирча расмий маълумот йўқ.
Sputnik
TOШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. АҚШда ҳарбий вертолёт ва “Bombardier CRJ700” йўловчи самолёти тўқнашиб кетди. Оқ уй матбуот котиби “Fox News”га президент Дональд Трамп ҳодиса ҳақида хабардор қилинганини билдирди.
АҚШ фавқулодда хизматлари воқеа содир бўлган жой яқинидаги Вашингтоннинг Рейган аэропортида барча парвоз ва қўнишларни тўхтатди.
“Fox News”нинг ёзишича, ҳодисада 60 киши ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Бироқ ҳозирча расмий маълумот йўқ. Қутқарув-қидирув ишлари бошланган.
“CBS” телеканали Вашингтондаги дарёдан 18 кишининг жасади олиб чиқилганини маълум қилди.
Шу билан бирга, 4 киши сувдан тирик ҳолда чиқарилди. Қутқарувчилар уларга тиббий ёрдам кўрсатмоқда, деб ёзади “NBC” телеканали.
Пентагон маълумотига кўра, “Black Hawk” вертолёти Вашингтондан 40 км узоқликдаги базадан учган ва ўқув парвозини амалга ошираётган бўлган. Унинг ичида 3 ҳарбий бор эди.
Мирзиёев Кореядаги авиаҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди