Ўзбекистон ва ЕОИИ

Қимматли қоғозлар бозори: ЕОИИ мамлакатлари брокерлари учун янги тартиб ишлаб чиқилди

Янги таклифлар ЕОИИ давлатларида амалдаги қонунчиликнинг қиёсий ҳуқуқий таҳлили натижалари асосида тайёрланган.
Sputnik
TOШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятни уйғун тартибга солиш учун шароит яратмоқда, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
ЕИК ҳайъати “Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш соҳасида қўлланиладиган асосий тушунчалар ва таърифлар нуқтаи назаридан ЕОИИга аъзо давлатларнинг қонун ҳужжатларини мувофиқлаштириш ҳамда қимматли қоғозлар бозорида бозор воситачилари (брокерлари)га қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича келишилган таклифлар тўғрисида”ги ЕИК Кенгаши тавсияси лойиҳасини маъқуллади.
Тавсия ва келишилган таклифлар ЕОИИ тўғрисидаги шартномага, Ягона молия бозорини шакллантириш концепциясига, Қонун ҳужжатларини уйғунлаштириш тўғрисидаги битим, Иттифоқ давлатларининг молия бозоридаги қонун ҳужжатларини мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжат Иттифоқ давлатларига қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва халқаро шартномаларни ишлаб чиқишда қонунчиликнинг асосий тушунчалари ва таърифларини мувофиқлаштириш бўйича келишилган таклифларни ҳисобга олиш, қимматли қоғозлар бозорида брокерларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича тавсияларни ўз ичига олади.
ЕИКнинг иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султановнинг таъкидлашича, мувофиқлаштириш бўйича келишилган таклифлар ЕОИИ давлатларида амалдаги қонунчиликнинг қиёсий ҳуқуқий таҳлили натижалари асосида тайёрланган.

“Бу бозоримизда шаффофлик ва ўзаро ишончни таъминлайдиган ягона молиявий макон яратиш йўлидаги муҳим қадамдир, – деди Султанов.

Қонун ҳужжатларини мувофиқлаштириш бўйича келишилган таклифлар молиявий кўрсаткичлар, рискларни бошқариш тизимлари, ички назорат, брокернинг ташкилий тузилмаси, мижозлар ва тартибга солувчи билан ўзаро муносабатлар, шунингдек, ҳисобот бериш ва маълумотларни ошкор қилиш нуқтаи назаридан қимматли қоғозлар бозорида брокерларга қўйиладиган талабларни тартибга солиш бўйича тавсия этилган ёндашувларни шакллантиради.
Ҳайъат томонидан тасдиқланган қонун ҳужжатларини мувофиқлаштириш бўйича тавсиялар ва келишилган таклифлар Комиссия кенгашига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилади.