ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналист Такер Карлсоннинг АҚШ собиқ президенти Жо Байден маъмурияти Путинни “ўлдириш” нияти ҳақидаги сўзларига муносабат билдирар экан, Россия махсус хизматлари доимий равишда президент Владимир Путин хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўрмоқда деб айтди.
Аввалроқ америкалик журналист Такер Карлсон батафсил маълумот бермасдан, АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден маъмурияти Россия президенти Владимир Путинни "ўлдиришга уринганини" айтганди.
"Россия махсус хизматлари доимий равишда жамоат хавфсизлигини ва, албатта, давлат ҳимоясида бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўрмоқда. Биринчи навбатда, давлат раҳбарининг”, - деди Песков журналистларга.