ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ғарб Россия иқтисодиётига зарар етказишга уринишда давом этади, бироқ Россияни яккалаб қўйишнинг иложи йўқ. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ғарб блокининг Россия иқтисодиётига зарар етказишга уринишлари, албатта, давом этади”, — деди Наришкин.
У дунёнинг бошқа минтақаларидаги давлатлар Москва билан савдо алоқаларини ривожлантириш зарурлигини англашларини эслатди.
“Аммо Россияни сиёсий, ахборот ёки иқтисодий маънода яккалатиб бўлмайди, чунки глобал жануб мамлакатлари, глобал кўпчилик мамлакатлар халқаро савдони давом эттириш ва ривожлантириш, Россия Федерацияси билан савдо операцияларини давом эттиришдан манфаатдорлигини тушунишади”, — дея аниқлик киритди Наришкин.