Гулчамбар қўйиш маросими “Биродарлик қабри” ёдгорлик мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтди. Тадбирда Россия Федерацияси элчиси Олег Мальгинов ва Беларусь Республикаси элчиси Леонид Маринич, дипломатик корпуслар, Россотрудничество, епархия, ветеранлар ва ёшлар ташкилотлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Иштирокчилар Мангу олов ва Ленинграднинг гранит тошига гуллар ва гулчамбарлар қўйишди.
“Ҳар йили қамал фахрийлари Санкт-Петербургга ушбу унутилмас санага бағишланган байрам тадбирларига таклиф қилинади. Бу йил у ерга тўрт нафар қамал фахрийси юборилди, улар билан бирга ҳамроҳлар ҳам борди”, - деди Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская.
Бу йил Ленинградни фашистлар қамалидан тўлиқ озод қилишнинг 81 йиллиги нишонланмоқда. Айни пайтда Ўзбекистонда қамал қилинган шаҳардан болаликда эвакуация қилинган 13 киши яшамоқда.