ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Россиянинг Красноярск шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича Иван Яригин халқаро хотира турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та медалга сазовор бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
“Россиянинг Красноярск шаҳрида спорт курашлари бўйича Иван Яригин халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та медалга сазовор бўлди”, — дейилади хабарда.
Ҳар икки медал аёллар кураши дастурида қўлга киритилди. -57 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган Лайло Собирова кумуш медал соҳибига айланди.
Шунингдек, -50 кг вазн тоифасида кураш олиб борган Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Актенге Кеунимжаева бронза медали билан тақдирланди.