МДҲ кузатувчилари Беларусь президенти сайловидаги мониторинг жараёнини бошлашди

Миссиянинг якуний баёноти 27 январь куни бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида эълон қилиниши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. МДҲ кузатувчилари миссияси Беларусь президенти сайловида асосий овоз бериш кунини кузатишни бошлади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг қисқа муддатли кузатувчилари Беларусь Республикаси президенти сайлови бўйича асосий овоз бериш кунини кузатишни бошлади.
Миссия наблюдателей от СНГ приступила к мониторингу основного дня голосования на выборах Президента Беларуси
МДҲ Кузатувчилари миссияси вакиллари мамлакатнинг барча ҳудудларида фаолият юритмоқда. Кузатув сайлов участкалари очилган пайтдан бошлаб овозларни санаб чиқиш жараёни тугагунига қадар амалга оширилади.
Миссия наблюдателей от СНГ приступила к мониторингу основного дня голосования на выборах Президента Беларуси
“Миссия вакиллари кузатувнинг бориши ҳақидаги барча маълумотларни зудлик билан штаб-квартирага узатишади, у ерда маълумотлар қайта ишланади ва таҳлил қилинади. Ушбу маълумотлар асосида Миссиянинг якуний баёноти тайёрланади, бу ҳақда 27 январь куни бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида эълон қилиниши режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Миссия наблюдателей от СНГ приступила к мониторингу основного дня голосования на выборах Президента Беларуси
Эслатиб ўтамиз, МДҲ кузатувчилари миссияси таркибида 296 киши аккредитациядан ўтган. Булар Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, КХШТ Парламент Ассамблеяси, Беларусь ва Россия Иттифоқи Парламент Ассамблеяси, Иттифоқ Давлат Доимий қўмитаси, МДҲ Ижроия қўмитаси вакилларидир.