Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Лукашенко: Ғарбда ҳеч ким Украина халқи учун сармоя киритмайди

Лукашенко: Украинани можародан кейин тиклашда фақат Россия ёрдам бера олади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таъкидлашича, Ғарбда ҳеч ким Украина халқи манфаати учун Украинага сармоя киритмайди, фақат Россия можародан кейин мамлакатни тиклашга ёрдам беради, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Ҳеч ким Украина халқи манфаати учун Украинага сармоя киритмайди. Ҳа, қаердадир конларни, иқтисодиётнинг фойдали қисмларини трансмиллий компаниялар, табиийки Америка, Европа... Аммо мамлакатни қайта тиклашда – фақат Россия (қўлидан келади – таҳр.). Лекин энг муҳими, Украина халқининг 75 фоизи (мамлакатни тиклаши керак – таҳр.) ва улар сафарбар қилиниши керак”, деди у.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Ғарб Украинадаги можарога барҳам беришнинг тўртта сценарийсини маълум қилди