ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик тиббиёт ходимларига энди Қатарда ҳам ишлаш имконияти очилмоқда, дея хабар берди Миргация агентлиги матбуот хизмати.
Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қатардаги элчихона масъулларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Доҳада йирик иш берувчи компания раҳбари Muhammad Al-Suvaydiy билан учрашди.
Hamad Medical Corparation
© Миграционное агентство
Мулоқотда, бугунги кунда Қатарда умумий ҳисобда 12 минг ҳамшира мавжуд бўлса, шундан атиги 70 нафари қатарликлар, қолгани чет элликлар экани таъкидланди.
Hamad Medical Corparation
© Миграционное агентство
“Учрашувда "Hamad" тиббиёт муассасаси ва Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорликка келишиб олинди. Ҳамкорлар йилига 1000 нафар ҳамширага эҳтиёжи борлигини билдирган бўлса, Ўзбекистон томони мамлакатимизда иш берувчи талаби асосида мақсадли тайёрлашга барча шароитларни яратишини таъкидлади”, дейилади хабарда.
Қатардаги энг йирик тиббиёт муассасаси "Hamad Medical Corparation" бўлиб, мамлакатда кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг 90 фоизи ушбу муассаса ҳиссасига тўғри келади.