Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Украина аэродромлари инфратузилмасига зарба берди

Ўтган суткада ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учта HIMARS ялпи реактив ҳужум тизимлари ва 44 та дронни уриб туширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Россия ҳарбийлари Украина Қуролли кучлари аэродромлари инфратузилмасига зарба берди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
“Тезкор-тактик авиация, ҳужумчи учувчисиз учиш аппаратлари, ракета кучлари ва Россия Федерацияси Қуролли кучлари қўшинлари гуруҳларининг артиллерияси ҳарбий аэродромлар инфратузилмасига, учувчисиз учиш аппаратларини сақлаш омборларига ва уларни жанговар фойдаланишга тайёрлаш жойларига зарар этказди”, - дейилади ҳисоботда.
Бундан ташқари, қўшинлар 132 та ҳудудда душманнинг ишчи кучи ва техникаси тўпланган жойга ҳужум қилди.
Ўтган суткада ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учта HIMARS ялпи реактив ҳужум тизимлари ва 44 та дронни уриб туширди.
Украина Қуролли кучларининг фуқаролик объектларига ҳужумларига жавобан, Россия қўшинлари доимий равишда шахсий таркиб, техника ва ёлланма аскарларнинг жойлашган жойларига, шунингдек, душманнинг инфратузилмасига: Украина энергетика объектларига, мудофаа саноатига, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа воситаларига мақсадли зарбаларни амалга оширади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков армия турар-жой бинолари ва ижтимоий муассасаларга ҳужум қилмаслигини бир неча бор таъкидлаган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳарбийлари ДХРнинг Солёное қишлоғини озод қилди