ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Маданият вазирлигининг жонли ижро санъатини ривожлантириш, санъаткор, ижодкор ҳамда ижрочиларни қўллаб-қувватлашга оид бир қатор ваколатлари белгиланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жонли ижро санъатини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни қизғин муҳокама қилинди.
Новые полномочия Министерства культуры служат развитию искусства живого исполнения
© Сенат Олий Мажлиса
Мазкур қонун билан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Жумладан, давлат маданий концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда жонли ижро ёки фонограммадан фойдаланиш даражасини ҳамда усулларини белгилаш, ижрочилар томонидан фонограмма ва муаллифлик асарларидан фойдаланишда амалдаги қонунчиликка риоя этишларини мониторинг қилиш ҳамда миллий санъат ва маданият нуфузини оширишга хизмат қилаётган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.
Новые полномочия Министерства культуры служат развитию искусства живого исполнения
© Сенат Олий Мажлиса
Таъкидланишича, янги нормаларнинг амалиётга жорий этилиши мусиқа соҳаси янада ривожланишига, янги истеъдодлар кашф этилишига, ўзининг ҳақиқий жонли овози бўлган хонандалар ва созандалар фаолияти кенг рағбатлантирилишига хизмат қилади.
Бундан ташқари, қонун билан концерт-томоша тадбирининг дастурида ижрочилар ва асар муаллифлари кўрсатилиши шарт эканлиги ҳамда концерт-томоша тадбири рекламасида фонограммадан фойдаланиш даражаси тўғрисидаги ахборот умумий реклама майдонининг камида ўн фоизини ташкил этиши тўғрисидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Новые полномочия Министерства культуры служат развитию искусства живого исполнения
© Сенат Олий Мажлиса
“Бу томошабинларнинг ўз танловини онгли равишда қабул қилишига ёрдам беради. Қайси хонанда айтяпти, ким мусиқасини ёзган, қанчалик жонли, қанчалик фонограмма – ҳаммаси аниқ ва шаффоф бўлади”, - дейилади хабарда.
Ушбу қонуннинг қабул қилиниши концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш самарадорлигини оширишга, жонли ижро санъатини ривожлантиришга, истеъмолчилар ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга замин яратади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.