ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши трансчегаравий бозорларда рақобатнинг умумий қоидаларини бузганлик учун жарималарни ҳисоблаш ва ундириш тартиби ҳамда трансчегаравий бозорларда рақобатнинг умумий қоидаларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Комиссия трансчегаравий бозорларда рақобатнинг умумий қоидаларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра, бузилишларни бартараф этиш ва рақобат шароитларини тиклаш учун ҳуқуқбузарларга "хулқ-атвор шартлари"ни бериши мумкин. Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномада бундай "хулқ-атвор шартлари"га риоя қилмаслик учун жазо чоралари киритилган.
ЕОИИ ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар комиссияга ҳуқуқбузарнинг "хулқ-атвор шартлари"га риоя қилишини назорат қилишни назарда тутади. Агар улар белгиланган муддатда бажарилмаса, комиссияга маълумот тақдим этмаслик тартибига ўхшаш иш қўзғатилади.
Ҳуқуқбузарга жарима санкциялари қўлланилади, уларнинг миқдори ҳуқуқ бузилишининг хусусиятига боғлиқ. Айрим ҳуқуқбузарликлар учун максимал жарима миқдори 700 минг рублга етади.