Матбуот маркази

Ўзбекистонда электрон тижоратнинг янги қоидалари: нималар ўзгаради?

Янги қонунда электрон тижорат операторлари Ўзбекистонда юридик шахс сифатида фаолият юритишлари лозимлиги белгилаб қўйилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 23 январда “Ўзбекистонда электрон тижорат: асосий ўзгаришлар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
"Мазкур қарор Ўзбекистонда электрон тижоратни янада тартибга солиш ва ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилди. Ҳамкасбим ҳозир айтиб ўтди, бу соҳани ривожлантириш учун, соҳа иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, маҳаллий сотувчиларни товарларини хорижий давлатларда тарғибот қилишга имконият беради.
Қайтариб ўтаман, қарорда электрон тижорат операторлари Ўзбекистон Республикаси юридик шахси сифатида фаолият юритишлари лозимлиги белгилаб қўйилди. Буларга аниқлаштириш киритилди. Булар, яъни электрон савдо платформалари, буюртмалар агрегатори ва рақамли стриминг хизмати операторлари ҳисобланиши белгиланди", — деди Ўзбекистон Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Электрон тижоратни ривожлантириш ва тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аҳмаджон Жўраев.
Бундан ташқари, қарор билан хабардор қилиш тартиботи киритилмоқда. Бунда айтиб ўтган электрон тижорат операторлари белгиланган тартибда хабардор қилиш тартиботидан ўтади. Улар қарор билан белгиланган шарт ва талабларни бажаришлари керак.
Батафсил - видеода