ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Евроосиёда янги хавфсизлик архитектураси пайдо бўлмоқда, деди Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин “Россия сегодня” агентлигига.
"Ғарбий блок ҳозирги кунда дунёдаги ягона куч маркази эмас. Хитой бор, Ҳиндистон бор, цивилизация давлат Россия бор, араб давлатларининг кучли блоки бор.
Умуман олганда Евроосиёда янги хавфсизлик архитектураси пайдо бўлмоқда. У катта Евроосиё қитъасида ҳам, бутун дунёда ҳам тинчликни таъминлашга қодир бўлади.
Яна такрор айтмоқчиман, дунёда янгича тартиб ўрнатиш бу тез битадиган, осон иш эмас. Уни амалга оширишда маълум хатарлар ҳам бор. Лекин биз ўз манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва ўз келажагимизни таъминлаш учун ҳаммасига чидаб, танланган йўлдан охиригача боришимиз керак", - деди Наришкин.