Россияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар “Ишга марҳамат” мономарказларида рус тилидан тест топширишлари мумкин. Бу ҳақда Россия халқлар дўстлиги университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Андрей Колесников Sputnik Ўзбекистон матбуот марказидаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Таъкидланишича, бугунги кунда Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, рус тили, мамлакат тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон талаблари кучайтирилган. Россияга рус тилини етарли даражада билмасдан ишлаш учун номзод катта муаммоларга дуч келмоқда.
“У имтиҳон топшира олмайди, гарчи сафар ва яшаш харажатлари учун тўлов қилинган бўлса ҳам. У меҳмонхонада яшаши, овқатланиши ва 30 кун ичида патент олиш учун рус тилидан имтиҳон топшириши керак. Агар 30 кун ичида барча зарур ҳужжатларни расмийлаштира олмаса, бу унинг депортация қилинишига олиб келиши мумкин. Мен доимо таъкидлайманки, бундай одамлар – Россияга ишлаш ва оиласини таъминлаш мақсадида келганлар ҳалол ва виждонли. Улар шундай оғир ҳолатга тушиб қолишмоқда. Ҳукуматимиз ва ҳамкорлик шартномасига эга бўлган Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўз миннатдорчилигимни билдираман”, - деди Колесников.
Қайд этилишича, ўтган йилнинг октябрида "Ишга марҳамат" мономарказлари негизида рус тилидан тест синовлари қайта тикланди.
“Бугун ишга номзод патент олиш учун келиб имтиҳон топшириши мумкин. Мен “Ишга жойлашишга номзод” атамасини ишлатишни афзал кўраман, "мигрант" сўзини ёқтирмайман. Агар у имтиҳондан ўта олмаса, ўз уйига қайтиб кетади. Унинг бошқа мамлакатда яшаши ва бўлиши учун маблағи йўқ. Энг муҳими, у вақт жиҳатидан чекланмаган, Россиядаги вазиятдан фарқли равишда, у ерда миграция қонунчилигига риоя қилмаслик депортацияга олиб келиши мумкин. Агар шахс ўзи чиқиб кетмаса ва қоидаларни бузса, унга мамлакатга кириш тақиқланиши мумкин. Афсуски, бундай ҳолатда унга мамлакатга кириш тақиқланади”, - деди у.
Батафсил видеода томоша қилинг.