Лос-Анжелес округида янги ўрмон ёнғинлари бошланди

Ўрмон ёнғини туфайли 31 мингга яқин киши мажбурий эвакуация ҳақида хабар олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. АҚШнинг Лос-Анжелес округида 20 квадрат километрдан ортиқ майдонни эгаллаган янги ёнғин бошланди, деб хабар берди Калифорния ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан ҳимоя қилиш департаменти ўз сайтида.
“Номи: “Хьюз” ёнғини. Жой: Лейк-Хьюз трассаси, Кастаик кўли яқинида <...>. Бошланиш санаси: 2025 йил 22 январь <...>. Ҳажми: 5054 акр (тахминан 20,5 квадрат километр)”, - дейилади хабарда.
Ўрмон ёнғини туфайли 31 мингга яқин киши мажбурий эвакуация ҳақида хабар олди.
Охирги маълумотларга кўра, ёнғин 9200 акр (37 квадрат километр)га етган.
7 январь куни Лос-Анжелес округида бошланган ўрмон ёнғинлари штат тарихидаги энг йирик ёнғинлар ҳисобланади. Расмий маълумотларга кўра, ёнғинларнинг умумий майдони 16 минг гектардан ошган. Камида 25 киши ҳалок бўлган. Метеорологларнинг фикрича, қуруқ ва шамолли об-ҳаво ёнғиннинг тез тарқалишига ёрдам берган.
Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари: "Даҳшати ҳали олдинда"