Трамп Путин билан “тез орада” гаплашмоқчи

АҚШ президенти Украинадаги можаро масаласини Хитой раҳбари билан гаплашганини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан қулай вақтда учрашишга тайёрлигини айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Оқ уйда бу борадаги саволга жавоб берар экан “у хоҳлаган вақтда”, деб айтди у. Трамп, шунингдек, Путинни ақлли деб атади ва АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденни ҳурмат қилмаганини тахмин қилди. Трамп Владимир Зеленский “тинчлик”ни хоҳлашини, аммо “танго учун икки киши керак”лигини айтди.
"Зеленский тинчликни хоҳлайди. У буни менга жуда жиддий айтди. Лекин танго учун икки киши керак, шунинг учун нима бўлишини кўрамиз", — деди Трамп Оқ уйда.
У Вашингтон Киевга қўшимча қурол етказиб беришни ўрганаётгани ва Россия етакчиси Владимир Путин билан режалаштирилган алоқалари “тез орада” амалга ошишини яна бир бор таъкидлади.
“Биз бу масалани кўриб чиқяпмиз”, — деди Трамп журналистларга Киевга қурол етказиб беришни давом эттиришга тайёргарлик ҳақидаги саволга.
Унинг қўшимча қилишича, у Путин билан “тез орада” гаплашмоқчи ва “ҳаммаси қандай бўлишини тушунмоқчи”. "Биз бу билан тез орада шуғулланамиз", деб ваъда берди Трамп.
АҚШ президенти, шунингдек, Украинадаги можаро масаласи Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан сўнгги мулоқотлари чоғида ҳам кўтарилганини айтди.