Россия мудофаа вазири Ўзбекистонда бўлиб турибди — ташрифдан мақсад

Андрей Белоусов Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Шуҳрат Халмуҳамедов, шунингдек, мамлакат ҳарбий-сиёсий раҳбарияти билан музокаралар ўтказади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов Ўзбекистонда бўлиб турибди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
“Россия ҳарбий муассаси бошлиғи Тошкентга ташрифи доирасида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Шуҳрат Халмуҳамедов, шунингдек, мамлакат ҳарбий-сиёсий раҳбарияти билан музокаралар ўтказади”, — дейилади хабарда.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Белоусов ташриф чоғида Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш масалалари ҳамда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.
Ўзбекистон армияси рақамларда