Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Пушков: Украинадаги можарога барҳам бериш учун Трамп Россия билан мулоқот қилиши керак

Пушков Украинадаги можарога барҳам бериш калити қаерда эканини айтди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 22 янв— Sputnik. Агар АҚШ президенти Дональд Трамп Украина можаросига барҳам беришга жиддий киришган бўлса, бунинг калити Россия билан мулоқот эканлигини тушуниши керак, дея маълум қилди россиялик сенатор Алексей Пушков ўзининг Telegram-каналида.
“Агар Трамп можарога барҳам беришга жиддий киришган бўлса - у ва унинг жамоаси буни жиддий деб тасдиқламоқда, у бунинг калити Брюссел, Лондон, Париж ёки Киевда эмас, балки Москвада эканлигидан келиб чиқиши керак. У Россиянинг хавфсизлик манфаатларига жавоб берадиган формула билан чиқиши керак. Бу манфаатларни четлаб ўтиш ёки Россияга босим ўтказиш уринишлари Трампни ҳал этилмаган муаммо билан қолдиради ва уни Байден сиёсатининг ўта хавфли ва истиқболсиз меросхўрига айлантиради”, — деб ёзди Пушков.
Аввалроқ "Wall Street Journal" АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Украина бўйича махсус вакили Кейт Келлогга 100 кун ичида Украина можаросига барҳам беришга кўрсатма бергани ҳақида хабар берган эди.
Трамп Путин билан “тез орада” гаплашмоқчи