ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 23 январь соат 13:00 да “Ўзбекистонда электрон тижорат: асосий ўзгаришлар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ҳукумати электрон тижоратни ривожлантириш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Қарорнинг келгуси йилларда электрон тижоратни ривожлантиришга қаратилган асосий ўзгаришлари ва мақсадлари қандай?
Матбуот анжуманида мазкур ҳужжат ва электрон тижоратни ривожлантириш масаласи кўриб чиқилади.
Спикерлар:
Ўзбекистон Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Электрон тижоратни ривожлантириш ва тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Камронбек Муҳаммадиев;
Ўзбекистон Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Электрон тижоратни ривожлантириш ва тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аҳмаджон Жўраев.
Тадбирга журналистлар таклиф этилади. +998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com ушбу манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.