Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россияга бориш учун Украина армияси билан шартнома имзоладим — украин аскари

Асирга олинган украиналик ҳарбий хизматчи Россияга келиш учун шартнома имзолаганини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Асирга олинган украиналик ҳарбий хизматчи Дмитрий Вербицкий таслим бўлиш ва Россияга бориш учун Украина Қуролли кучлари билан шартнома имзолаганини айтди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

“Мен ўз хоҳишим билан шартнома имзоладим, бундан олдин режалаштирганимдек, Россияга боришни орзу қилардим, бу ерда қолишимдан кўра кўпроқ имконият бўлади деб ўйлайман”, — деди у.

Аскарнинг сўзларига кўра, у талончилик қилгани учун колонияга жўнатилганидан кейин Украина Қуролли кучлари билан шартнома имзолаш таклифини олган. Тайёргарликдан сўнг у Суми яқинидаги бўлинмага, сўнгра Курск вилоятига ўтказилди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Яраланганимга қарамай, сафдошларим ташлаб кетди” — украин аскари