Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлиси санаси маълум қилинди

Сенаторлар 10 га яқин қонун ҳужжатларини кўриб чиқади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси 23 январь куни чақирилади, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
Сенат Кенгашининг мажлисида учинчи ялпи мажлисни 2025 йил 23 январь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ялпи мажлисда сенаторлар қуйидаги қонунларни муҳокама қилади:.
“Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги, “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги;
“Микромолиялаштириш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги;
“Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги;
“Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги;
“Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги;
“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
“Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги;
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги.
Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани (Душанбе, 2024-йил 18-апрел) ратификация қилиш ҳақида”ги ва “Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги қонунлар ҳамда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.