Ўзбекистон ва ЕОИИ

Энди ЕОИИдаги ишбилармонлар Эрон билан ҳамкорликни ривожлантириши мумкин — ЕИК

ЕОИИда Эрон билан савдо битимининг кучга кириши учун зарур жараёнлар якунланди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Эрон билан эркин савдо битими кучга кириши учун Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари зарур бўлган жараёнларни якунлашди, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.

“Ҳозирда Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида ЕОИИ ҳудудида эркин савдо тўғрисидаги битим кучга кириши учун зарур бўлган жараёнлар якунланди. Улар Эронда ҳам яқин орада якунланишини кутамиз”, — дейди ЕИК савдо вазири Андрей Слепнёв Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ва ишбилармон доиралар ўртасидаги маслаҳат учрашувида.

Шу билан бирга, вазир савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ўсиш салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун нафақат давлатлараро даражада ўзаро манфаатли масалалар бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, балки ҳамкор мамлакатлар ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлади.
У бизнес иштирокчиларини келишувни амалга ошириш, жумладан, Эроннинг ЕОИИда кузатувчи мақомини ҳисобга олган ҳолда ҳамкорликдаги ишларда фаол бўлишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, бу амалдаги келишувларни тўлиқ ошкор этиш имконини беради.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Эрон ЕОИИ билан ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор — ЕИК