ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 21 январь, соат 13:00да навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Матбуот анжуманининг бу галги меҳмони - Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Андрей Колесников.
Анжуман кун тартибидан қуйидаги масалалар жой олган:
РУДНнинг иш мақсадлари;
таълим дастурлари;
ўзбекистонлик рус тили ўқитувчилари ва Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест синовларини ташкил этиш;
Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг бошқа йўналишлари.
Тадбирга журналистлар таклиф этилади. +998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com ушбу манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.