Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирди

Нетаньяху идораси: бугун Ғазода ўт очишни тўхтатиш кучга киради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишуви якшанба куни соат 11:15 (Ўзбекистон вақти билан 14:15)да кучга кирди. Бу ҳақда бош вазир Биньямина Нетаньяхунинг идораси Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатидан озод этилиши керак бўлган гаровга олинганлар рўйхатини олганидан кейин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Ўғирланганларни озод қилиш режасига кўра, Ғазо сектори бўйича келишувнинг биринчи босқичи доирасидаги ўт очишни тўхтатиш соат 11:15 да кучга киради”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Нетаньяху идораси Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати билан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув доирасида якшанба куни озод этилиши керак бўлган гаровга олинганлар рўйхатини олганини расман тасдиқлаган эди.
Нетаньяху Ғазода ўт очишни тўхтатиш шартини айтди