ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) чорвачиликда геномик селекцияни жорий этиш бўйича ёндашувларни маъқуллади, дея хабар берди комиссия матбуот хизмати.
Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати чорвачиликда геномик селекцияни қўллаш бўйича халқаро тажриба ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини геномик баҳолашни амалга ошириш бўйича Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида келишилган ёндашувларни кўриб чиқди.
Геномик селекцияни жорий этиш ЕОИИда ҳайвонларнинг наслчилик қийматини баҳолаш ва прогнозлаш тизимини шакллантириш орқали чорвачиликнинг барқарор ривожланишини таъминлаш ва тармоқнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини беради.