Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Бир кечада Украинанинг 46 та дрони йўқ қилинди

Украинанинг 46 та учувчисиз учиш аппарати тутиб олинди ва йўқ қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир кечада Брянск, Курск, Калуга, Тула, Белгород ва Воронеж вилоятларида 46 та Украина дронларини тутиб олди ва йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

“Ўтган тун мобайнида навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 46 та учувчисиз учиш аппаратини тутиб олди ва йўқ қилди”, — дейилади хабарда.

Ҳарбий идоранинг аниқлик киритишича:
Брянск вилоятида 18 та;
Курск вилоятида 11 та;
Калуга вилоятида 7 та;
Тула вилоятида 5 та;
Белгород вилоятида 3 та;
Воронеж вилоятида 2 та дрон йўқ қилинди.
Тула губернатори Дмитрий Миляевга кўра, дрон ҳужумидан сўнг ҳудудда ёқилғи-мойлаш материаллари солинган контейнер ёниб кетган, қурбонлар йўқ. Калуга вилояти раҳбари Владислав Шапшанинг маълум қилишича, уриб туширилган дрон нотураржой биносига қулаган, натижада ёнғин чиққан. Қурбонлар йўқ.
Украина ҳарбийлари деярли ҳар куни дронлар ёрдамида Россиянинг чегара ва марказий ҳудудларидаги объектларга ҳужум қилишга ҳаракат қилади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Курск вилоятида барча йўналишларда ҳужум қилмоқда