ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдим этилди.
Режага кўра, 2025 йилда 5,2 миллион фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва 1,5 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган.
Режага кўра, 2025 йилда 5,2 миллион фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва 1,5 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган.
Бунинг учун қуйидаги ишлар режалаштирилган:
маҳалла банклари билан бирга 1,5 миллион аҳоли доимий ишга жойлаштирилади, 2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади. Кичик бизнес лойиҳаларига жами 120 триллион сўм кредит ажратилади;
300 та оғир маҳаллада умумий қуввати 107 мегаватт бўлган қуёш электр станциялари ишга туширилади. Уларга камбағал оилалар аъзолари кооперация асосида ишга олинади;
123 та туманда камбағал аҳоли 20 минг гектар ўрмон ва кўчатзор барпо этиш ҳамда доривор ўсимликлар етиштиришга жалб этилади. Улар эккан ҳар 100 та дарахт учун 375 минг сўм субсидия тўланади;
туризм салоҳияти бор жойларда меҳмон уйлари ва ошхоналар, муайян почта бўлимларида электрон тижорат марказлари очилиб, камбағал оила вакиллари ишга олинади;
чекка ҳудудлардаги, оғир тоифадаги қишлоқларга алоҳида эътибор қаратилади;
ҳар бир лойиҳа, ҳар бир чора-тадбир электрон платформага киритилиб, яратилган иш ўринлари солиқ базасида текширилиши белгиланди.
Шунингдек, маҳаллий ҳокимлик ходимлари ва “маҳалла еттилиги” учун ўқувлар ташкил этиш, яхши тажрибаларни тарғиб қилиш, аҳоли орасида ишчанлик руҳини тарғиб қилиб боқимандаликни камайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Президентга камбағалликни қисқартириш бўйича чора тадбирлар таклиф қилинди
© Пресс-служба президента Узбекистана