Азиз Абдуҳакимов ICBA билан меморандум имзолади — бундан нималар мақсад қилинган?

Меморандум беш йилга мўлжалланган ва автоматик тарзда уч йил давомида кейинги муддатларга узайтирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Халқаро биошўрланган қишлоқ хўжалиги маркази (ICBA) бош директори доктор Тарифа Ал Зааби ўзаро англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Меморандум умумий манфаатларга эга бўлган соҳаларда томонлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ имкониятлар ва ўзаро манфаатларни ўрганишга қаратилган.
В Дубае подписан Меморандум о сотрудничестве с ICBA
Хусусан, меморандум экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш, иқлим ўзгариши натижаларини юмшатиш ва мослашиш соҳасида тажриба, ахборот, энг яхши амалиёт ва замонавий технологиялар билан алмашиш, Ўзбекистонда барқарор қишлоқ хўжалиги, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва иқлим ўзгаришига чидамли амалиётга йўналтирилган лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, бу борада салоҳиятни ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш ва билим алмашишни кўзда тутади.
Шунингдек, Ўзбекистонга ўхшаш агроиқлимий шароитларга эга бўлган бошқа мамлакатларда иқлим ўзгариши ва табиий ресурсларни бошқариш билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инновациялар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ тадқиқот ва илмий изланишлар натижаларини алмашиш, тадқиқот институтлари ўртасида илмий алоқалар, ҳамкорлик шартномалари ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича қўшма тадқиқотлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳам мақсад қилинган.
В Дубае подписан Меморандум о сотрудничестве с ICBA
Бундан ташқари, меморандум соҳада фаолият юритадиган аёлларнинг етакчилик салоҳиятини ошириш, тадқиқот ишларини олиб бориш кўникмаларини ўргатиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш жараёнларига жалб этиш, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш ҳамда бошқа муҳим соҳаларда ҳамкорлик қилишни ўз ичига олади.
Меморандум беш йилга мўлжалланган ва автоматик тарзда уч йил давомида кейинги муддатларга узайтирилади.
Музокаралар доирасида Ўзбекистонда ICBA ваколатхонасини очиш бўйича чора-тадбирларни тезлаштириш бўйича ҳам келишувга эришилди.
IUCNнинг Тошкентдаги ваколатхонаси бутун Марказий Осиёга хизмат қилади — Абдуҳакимов