ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) расмий ташрифи доирасида Дубайда БАА вице-президенти, бош вазири шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан музокара ўтказди.
Учрашувда олий даражадаги музокаралар самарали бўлгани ҳамда Ўзбекистон-БАА муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтаргани юқори баҳоланди.
Президент Узбекистана провел встречу с Вице-президентом, Премьер-министром ОАЭ
© Пресс-служба президента Узбекистана
Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш каби соҳаларда фаол мулоқотлар ва самарали ҳамкорлик олиб борилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
“Юқори технологиялар, рақамлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа истиқболли йўналишларда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, БААдаги шериклар билан Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлик билдирилди.
Президент Узбекистана провел встречу с Вице-президентом, Премьер-министром ОАЭ
© Пресс-служба президента Узбекистана
Дубайнинг илғор ечимларини шаҳарсозлик соҳасига, жумладан, Янги Тошкентда замонавий инфратузилмани яратиш доирасида жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашув ўтказди. Унда кўп қиррали ҳамкорлик ва устувор йўналишлардаги амалий шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев провел встречу с Вице-президентом Объединенных Арабских Эмиратов Шейхом Мансуром Аль Нахайяном.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Учрашувда ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажмини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Уй-жой ва транспорт инфратузилмаси, энергетика, тоғ-кон саноати, шаҳарсозлик, рақамлаштириш ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди. Сунъий интеллект борасида, шу жумладан соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболли йўналиш сифатида белгиланди.
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга келди.