Ўзбекистон ва БАА президентлари ўртасидаги музокаралар якунида қандай ҳужжатлар имзоланди?

Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва БАА ўртасида бир қатор ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Абу-Дабида Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари президентлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида қатор ҳужжатлар имзоланди.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
Имзоланган ҳужжатлар:
Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида декларация;
Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
Молиявий-техник ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
инвестициялар, саноат ва илғор технологиялар, адлия, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, фойдали қазилмалар соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида идоралараро битимлар;
Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома, Дипломатик академиялар ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим ва бошқалар.
Ўзбекистон ва БАА ўртасида иқтисодий шерикликнинг янги даври бошланди — тафсилотлар