“Ғалаба эстафетаси-2025” иштирокчилари МДҲ ташқи чегаралари бўйлаб ўтади — сана ва харита

“Ғалаба эстафетаси-2025” 28 май куни Москвада якунланади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Шу йилнинг 2 февраль куни МДҲ иштирокчи давлатларининг ташқи чегаралари бўйлаб совет халқининг 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги ғалабасининг 80 йиллигига бағишланган ғалаба эстафетаси бошланади. Бу ҳақда МДҲ Чегара қўшинлари қўмондонлари кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.
“Бу ўтмишдошларимиз жасоратининг тарихий хотирасини сақлаш, унинг натижаларини сохталаштириш, бузиб кўрсатиш ва қайта кўриб чиқишнинг олдини олиш, Ҳамдўстлик давлатлари халқлари ўртасидаги дўстлик ва ишончли муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур акция МДҲга аъзо давлатлар давлат раҳбарларининг Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўз нутқида билдирган позициясининг ёрқин ва асосий тасдиғидан бирига айланади.
2 февраля стартует Эстафета Победы
“Ғалаба эстафетаси-2025” анъанавий тарзда Брест қалъаси ва Мурманскда икки йўналиш бўйлаб бошланади ва 28 май куни Москвада якунланади. Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги ҳам бундан мустасно бўлмайди ва “Ғалаба эстафетаси-2025” Ҳамдўстлик ташқи чегаралари бўйлаб ўтади. У борган ҳар бир аҳоли пунктида тантанали ватанпарварлик тадбирлари ўтказилиб, унда фаол чегарачилар ва ёшлар, Улуғ Ватан уруши фахрийлари, маҳаллий ҳокимликлар ва аҳоли вакиллари иштирок этади.
“Ғалаба эстафетаси” — нафақат ҳалок бўлган қаҳрамонлар хотирасини ҳурмат қилиш, балки жаҳон ҳамжамиятига 80 йил аввал тугаган даҳшатли уруш, совет халқининг Ғалабага қўшган улкан ҳиссаси ва фашизмнинг пайдо бўлиши таҳдиди ҳақида эслатишнинг яна бир усули.
Ўзбекистонликлар "Хотира поезди" лойиҳаси ҳақидаги таассуротлари билан бўлишишди
“Бундан ташқари, Ғалаба эстафетаси рамзий маънога эга бўлиб, бизни Улуғ Ватан уруши қаҳрамонларининг жасоратларига ишора қилади. Унинг бошланиши Улуғ Ватан урушидаги бурилиш нуқтаси - Сталинград жанги тугаган кун 2 февралга белгиланиши бежиз эмас. Ғалаба эстафетасининг ўзи эса Ҳамдўстлик халқлари авлодлари хотираси рамзига айланди”, — дейилган хабарда.
Маълумот учун, чегара қўшинларида эстафета ҳаракати ўтган асрнинг 30-йилларига тўғри келади. 1935 йилда Ашхобод-Москва йўналиши бўйича чегаралар бўйлаб биринчи от пойгаси бўлиб ўтди.
Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлашга бағишланган логотип тақдим этилди