Ўзбекистон ва ЕОИИ

Арманистоннинг ЕИ ва ЕОИИга аъзолиги бир-бирига тўғри келмайди — Лавров

Сергей Лавров: бу икки хил эркин савдо зонаси.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Арманистоннинг Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзолиги бир-бирига мос келмайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия дипломатиясининг 2024 йилдаги якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг эслатишича, аввалроқ ЕОИИни ривожлантириш билан шуғулланувчи Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук бу масала бўйича изоҳ берган эди.
“Бу икки хил эркин савдо зонаси, бож ва тарифларни камайтириш ёки бекор қилишнинг икки хил тизими, улар бир-бирига тўғри келмайди”, — дея қўшимча қилди Россия ТИВ раҳбари.
Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви: Лавровнинг асосий фикрлари
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ереван ЕОИИдан чиқмоқчи эмас — Арманистон иқтисодиёт вазири