ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. 16 январь соат 13:00 да Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Тошкентнинг янги бош режаси: пойтахтни ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ва ўзгаришлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Матбуот анжуманида Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясининг шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш бўлими бошлиғи Саидазим Шарипов иштирок этади.
Ўзбекистон ҳукумати Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади. Янги режада шаҳарни келгуси йилларда ривожлантириш учун қандай асосий ўзгаришлар ва мақсадлар кўзда тутилган? Бу ва бошқа саволларга матбуот анжумани иштирокчиси жавоб беради.
Тадбирга журналистлар таклиф этилади. +998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com ушбу манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.