Украина халқи руслар учун қардош бўлиб қолади — Патрушев

Президент ёрдамчиси Патрушев: Украиналиклар руслар учун қардош халқ бўлиб қолишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. “Украинчилик”ка берилиб кетган киевлик тарғиботчилар бунинг аксини қанчалик даъво қилишмасин, украин халқи руслар учун қардош бўлиб қолади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси, Россия президенти ёрдамчиси Николай Патрушев маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиманки, украин халқи биз билан яқин, қардош, Россия билан кўп асрлик ришталари билан боғланиб қолади, “украинчилик”ка берилиб кетган киевлик тарғиботчилар бунинг аксини қанчалик даъво қилишмасин. Биз Украинада бўлаётган воқеаларга бефарқ эмасмиз”, — деди Патрушев “Комсомольская правда” газетасига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Украина АҚШнинг истеъфога чиққан президенти Жо Байден маъмурияти учун устувор аҳамиятга эга бўлган, аммо Хитойдан кўпроқ хавотирда бўлган Дональд Трамп учун бундай бўлмайди.