TOШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг "Глобал ўрта мактаблар" номинациясида ғолиб деб топилди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан расмий ташриф билан Абу-Даби шаҳрида бўлиб турибди.
Президент Узбекистана принял участие в открытии саммита "Неделя устойчивого развития Абу-Даби"
© Пресс-служба президента Узбекистана
Давлат раҳбари "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитининг очилиш маросимида ҳамда барқарор ривожланиш соҳасида Шайх Зоид номидаги мукофотни топшириш маросимида иштирок этди.
Президент Узбекистана принял участие в открытии саммита "Неделя устойчивого развития Абу-Даби"
© Пресс-служба президента Узбекистана
Бу галги саммит кун тартибига "яшил" иқтисодиёт соҳасида барқарор тараққиётни таъминлаш, инновациялар ва янги технологияларни жорий этиш, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари киритилган.
Президент Узбекистана принял участие в открытии саммита "Неделя устойчивого развития Абу-Даби"
© Пресс-служба президента Узбекистана
Форум доирасида Амирликлар асосчиси – марҳум Шайх Зоид Ол Наҳаён номи билан аталувчи барқарор ривожланиш соҳасидаги ютуқлар учун мукофот билан тақдирлаш маросими ҳам ўтказилади.
Президент Узбекистана принял участие в открытии саммита "Неделя устойчивого развития Абу-Даби"
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Бу галги мукофотнинг "Глобал ўрта мактаблар" номинациясида Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ғолиб деб топилди. Мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён топширди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан қизғин табриклади”, — дейилади хабарда.
Президент Узбекистана принял участие в открытии саммита "Неделя устойчивого развития Абу-Даби"
© Пресс-служба президента Узбекистана
Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги - бу 2008 йилда БАА ҳукумати ва "Masdar" компанияси томонидан барқарор ривожланиш соҳасидаги глобал муаммоларни ҳал этиш учун ташкил этилган халқаро платформа.
Форумнинг мақсади жаҳонда барқарор тараққиётни жадаллаштириш, иқтисодий, ижтимоий ва экологик ривожланишга кўмаклашиш, озиқ-овқат ва сув хавфсизлигини таъминлаш, энергия тежамкорлиги ва карбонсизлантиришни илгари суришдан иборат.