ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Япония Москва билан муносабатларда ташқи сиёсатдаги нозикликни йўқотди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия дипломатиясининг 2024 йилдаги якунларига бағишланган матбуот анжуманида.
"Япония ҳар доим ҳаётга жуда нозик муносабати билан ажралиб туради, ошхонадан тортиб маросимларгача. Бу нозиклик биз билан муносабатларда қаердадир йўқолди", — деди Лавров.
Вазирнинг таъкидлашича, икки томонлама муносабатлардаги барча регрессиялар, шунингдек, “ҳамма нарсанинг, жумладан, энг юқори даражадаги мунтазам ҳурматли сиёсий мулоқотнинг барбод бўлиши” Токио ташаббуси билан содир бўлган.
Лавровнинг қўшимча қилишича, Япония Россияга қарши санкцияларга қўшилиш буйруғини олди ва дарҳол бу буйруқни бажарди.