Лавров Россия ТИВ фаолиятининг йиллик натижаларини сарҳисоб қилди — видео

Анжуманда Россия ва хорижий давлатларнинг энг йирик ОАВлари иштирок этди.
Sputnik
ТОШКEНТ, 14 январь — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятининг 2024 йил натижалари ҳамда янги йилда Россия ташқи сиёсатининг асосий йўналишларига бағишланган йирик матбуот анжумани ўтказди.
Матбуот анжуманида вазир дунёда рўй бераётган ўзгаришлар, хусусан, Украина ва Яқин Шарқдаги давом этаётган можаролар билан боғлиқ ўзгаришларга баҳо бериши кутилмоқда. Бошқа муҳим мавзулар, албатта, Сурия, Днестрбўйи ва Грузиядаги вазият бўлади. Лавров Россиянинг КХШТ, БРИКС, ШҲТ ва бошқа тузилмалардаги ҳамкорлари билан муносабатлари ҳақида ҳам фикр билдирди.
Тадбирда россиялик ва хорижлик журналистлар саволларига жавоблар берилди.
Модератор — Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова.