TOШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистон Россияга 51 450 тонна ўрик экспорт қилди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Қайд этилишича, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида хорижга қиймати 62,2 млн долларга тенг бўлган 64,8 минг тонна ўрик экспорт қилган.
Шундан 51 450 тоннаси Россияга, 8 061 тоннаси Қозоғистонга ва 2 688 тоннаси Қирғизистонга экспорт қилинган.
Ўзбекистон 11 ойида энг кўп ўрик экспорт қилган давлатлар:
Россия – 51 450 тонна;
Қозоғистон – 8 061 тонна;
Қирғизистон – 2 688 тонна;
Озарбайжон – 1 483 тонна;
Беларусь – 720,5 тонна;
Ироқ – 112,1 тонна;
Грузия – 78,7 тонна;
Украина – 58,3 тонна;
Бошқа давлатлар – 134,3 тонна.