Мирзиёев БААга жўнаб кетди — президент қандай тадбирларда иштирок этади?

Ўзбекистон президенти "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида ҳам иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) президенти шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ташриф дастурига мувофиқ, Амирликлар пойтахти Абу-Даби шаҳрида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, БААнинг етакчи ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон президенти "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида ҳам иштирок этади.
Шунингдек, давлат раҳбари Дубай шаҳрига ташриф буюриб, Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амири шайх Муҳаммад Ол Мактум билан учрашув ўтказади.