ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Сўнгги 24 соат ичида Россия қўшинлари Украина ҳарбий аэродромлари, Украина Қуролли кучлари шахсий таркиби ва техникасига зарбалар берди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Россия Қуролли кучлари гуруҳларининг тезкор-тактик авиацияси, зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари, ракета кучлари ва артиллерияси ҳарбий аэродромлар инфратузилмасига, шунингдек, душманнинг 139 та ҳудудда ишчи кучи ва тўпланган техникасига зарар етказди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 55 та самолёт типидаги дронларни уриб туширди.