Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари: қурбонлар сони 11 кишига етди

Метеорологларнинг фикрича, ёнғиннинг тез тарқалишига қуруқ ва жуда шамолли об-ҳаво сабаб бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. АҚШнинг Калифорния штатидаги ёнғин қурбонлари сони 11 кишига етди, деб хабар бермоқда “CBS News” Лос-Анжелес округи тиббий экспертиза идорасига таяниб.
“Итон” ёнғини натижасида олти киши, “Палисейдс” ёнғинида эса беш киши ҳалок бўлди”, - дейилади хабарда.
Жорий ҳафта ўрталарида Лос-Анжелес округини ўрмон ёнғинлари қамраб олди. Ушбу табиий офат аллақачон минтақа тарихидаги энг ҳалокатлиларидан бири деб ном олди. Метеорологларнинг фикрича, ёнғиннинг тез тарқалишига қуруқ ва жуда шамолли об-ҳаво сабаб бўлган.
Аллақачон ўн мингдан ортиқ бинолар ёниб кетган, жумладан машҳур Голливуд актёрлари - Энтони Хопкинс, Адам Броди, Анна Фэрис, Мел Гибсон ва бошқаларнинг уйлари. Об-ҳаво мониторинги хизмати “AccuWeather” ҳисоб-китобларига кўра, зарар 150 миллион доллар атрофида бўлиши мумкин.
Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари: "Даҳшати ҳали олдинда"