Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Тошкент жамоат транспорти келажаги: нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ва унинг шаҳарга таъсири” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ вакиллари нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг жорий этилиши шаҳар транспорти фаолиятига қандай таъсир кўрсатиши, пойтахт аҳолиси ва сайёҳларни қандай янгиликлар кутаётгани ҳақида маълумот беришди ҳамда журналистлар саволларига жавоб беришди.
АТТО ижрочи директори Даврон Шоёқубов янги тизимнинг афзалликлари – унинг фойдали томонлари, қулайлиги ва хавфсизлиги ҳамда йўл ҳақини тўлашнинг одатий жараёнини қандай ўзгартириши ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 январдан Тошкент жамоат транспортида йўлкирани нақд тўлаш тўхтатилди ва QR-кодли ягона чипталар муомалага киритилган эди.
Батафсил – Sputnik видеосида.