Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари Ҳиндистондаги кўргазмада намойиш этиляпти

Ўзбекистон тадбиркорлари маҳсулотларни Ҳиндистон ва Жанубий Осиёнинг бошқа давлатларига экспорт қилиш истиқболларини муҳокама қилмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ҳиндистоннинг Катта Ноида шаҳрида бўлиб ўтаётган "IndusFood" халқаро кўргазмасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари намойиш қилинмоқда, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Таъкидланишича, Ўзбекистон компаниялари томонидан тақдим этилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда.
“Павильонимиз гавжум. Биз кўргазма иштирокчилари ва бўлажак ҳамкорларимиз қизиқтирган барча масалалар юзасидан батафсил маълумот тақдим қилаяпмиз, шериклик истиқболларини белгилаб олаяпмиз”, - деди "Class Food Service" компанияси директори Анвар Содиқов.
Произведенная в Узбекистане продовольственная продукция демонстрируется на международной выставке в Индии
Маҳаллий ва хорижий импортчи компаниялар, дистрибьюторлар, супермаркетлар тармоғи делегациялари қатнашаётган тадбирда озиқ-овқат, жумладан, қандолатчилик ва ёғ-мой саноати маҳсулотлари, ҳўл ва қуруқ мевалар, сабзавотлар, мева шарбатлари, зираворлар ва кенг турдаги бошқа товарлар намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон тадбиркорлари ушбу турдаги маҳсулотларни Ҳиндистон ва Жанубий Осиёнинг бошқа давлатларига экспорт қилиш истиқболларини муҳокама қилмоқда ҳамда ўзаро манфаатли келишувларга эришмоқда.
Тошкентда Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди