Ўзбекистон ва ЕОИИ

Қирғизистон Ўзбекистондан 334 тонна ёғ сотиб олди

Қирғизистон етишмаётган кунгабоқар ёғининг деярли барчасини ЕОИИ давлатларидан сотиб олмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Қирғизистон Ўзбекистондан 334 тонна ёғ сотиб олди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига таяниб хабар берди.
Қирғизистон етишмаётган кунгабоқар ёғининг деярли барчасини ЕОИИ давлатларидан сотиб олмоқда. Айтилишича, ўтган йилнинг ноябрь ойида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қирғизистон ўзини ўсимлик ёғи билан 30 фоизга таъминлагани ҳақида хабар берган.
Миллий статистика қўмитасининг сўнгги маълумотларига кўра 2024 йил январь-октябрь республикага 32,8 минг тонна ёғ импорт қилинган.
Экспорт қилувчи давлатлар:
Россия - 24,7 минг тонна;
Қозоғистон - 7,5 минг тонна;
Ўзбекистон – 334 тонна;
Туркия - 141,4 тонна;
АҚШ - 40 тонна;
Озарбайжон - 21,8 тонна;
Хитой - 0,1 тонна.
2023 йилнинг шу даврида Қирғизистон 36,3 минг тонна ёғ импорт қилган.