TOШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Қосималиев ва Тожикистон бош вазири Коҳир Расулзода иштирокидаги уч томонлама учрашув бўлиб ўтди, дея хабар берди Қирғизистон ҳукумати.
Учрашув уч давлат – Қирғизистоннинг Боткен вилояти, Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти давлат чегаралари туташган ҳудудда бўлиб ўтди.
Трёхсторонняя встреча Главы Кабинета Министров Кыргызстана, Премьер-министра Узбекистана и Премьер-министра Таджикистана
© Кабинет Министров Кыргызской Республики
Қайд этилишича, ушбу учрашув ҳамкорлик ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш истагини доимо таъкидлаб келаётган уч мамлакат давлат раҳбарлари ўртасида давлат чегараси масалалари бўйича аввал эришилган келишувлар доирасида ўтказилди.
"Уч мамлакат бош вазирлари савдо, логистика, сув-энергетика ва маданий-гуманитар алоқалар каби муҳим йўналишларда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун катта имкониятларга эга эканини таъкидлашди. Уларнинг фикрича, трансчегаравий ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, бу мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш учун воситага айланади", — дейилган хабарда.
Трёхсторонняя встреча Главы Кабинета Министров Кыргызстана, Премьер-министра Узбекистана и Премьер-министра Таджикистана
© Кабинет Министров Кыргызской Республики
Бундан ташқари, учрашувда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация қилиш ва “Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси тўғрисида”ги шартномага ратификация ёрлиқлари алмашиш жараёни якунлангани айтилди. Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги 2024 йил 4 декабрдаги давлат чегараси тўғрисидаги битимда Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг қолган участкаларини тавсифлаш жараёнини якунлашнинг алоҳида аҳамияти қайд этилган.
Трёхсторонняя встреча Главы Кабинета Министров Кыргызстана, Премьер-министра Узбекистана и Премьер-министра Таджикистана
© Кабинет Министров Кыргызской Республики
“Учрашув якунлари бўйича ҳукумат раҳбарлари бугунги учрашув халқлар ва мамлакатлар фаровонлиги манфаатларидан келиб чиққан ҳолда минтақанинг ўнлаб йиллардаги тақдирини белгилаб беришига ишонч билдиришди. Келгусида бўлиб ўтадиган давлат раҳбарларининг учрашуви қардош мамлакатлар ўртасидаги яхши қўшничилик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини ривожлантиришга хизмат қилади”, — дейилади хабарда.